АсосийJamiyat

Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

'Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди'ning rasmi

Бугун 19 октябрь куни Тошкент вақти билан 18:25 (19.10.2018 да 13:25 Гринвич бўйича) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Координаталар 38,50 градус шимолий кенглик, 71,29 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,1. Чуқурлик ҳ=31 км. Тошкентгача масофа 355 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 355 км.; 2 балл;

Наманган: 280 км.; 2 балл;

Андижон: 269 км.; 2 балл;

Фарғона: 214 км; 2 балл;

Гулистон: 308 км.; 2 балл;

Жиззах: 347 км.; 2 балл;

Самарқанд: 395 км.; 2 балл;

Термиз: 380 км.; 2 балл.

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

    Бошқа янгиликлар