АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бензин нархини ошириш ҳақидаги ҳукумат қарори муҳокамага қўйилди

'Ўзбекистонда бензин нархини ошириш ҳақидаги ҳукумат қарори муҳокамага қўйилди'ning rasmi

Жаҳон бозорида энергия ресурсларининг нархи ошиб кетиши сабабли, Ўзбекистонда ҳам бензин ва дизель ёқилғисининг нархи оширилиши режалаштирилмоқда.

“Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама порталига қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра, бензин ва дизель ёқилғиси нархлари 16 ноябрдан қуйидагича бўлади:

  • Аи80 маркали автобензин — 4000 сўм/литр;
  • Аи91 маркали автобензин — 4500 сўм/литр;
  • дизел ёқилғиси — 4800 сўм/литр;
  • ЭКО маркали дизел ёқилғиси — 4900 сўм/литр.

Қонунда кўрсатилган тегишли тоифадаги шахсларга (ногиронлар, уруш қатнашчилари ва ҳ.к.) бензин олиш учун учун ойига 66 700 сўмдан компенсация тўланади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 3 ноябргача давом этади.

    Бошқа янгиликлар