UFC бошлиғи Дана Уайт россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагамедов ҳамда америкалик боксчи Флойд Мейвезер ўртасида бўлиши тахмин қилинаётган жангга ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.
Унинг сўзларига кўра, иккала спортчи ҳам UFC раҳбариятига жанг борасида мурожаат этишмаган. Шунчаки, спортчилар ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирига хат ёзишган, холос.






