Марказий Америкалик муҳожирлар карвони Мексиканинг жанубий қисмидан кириб келишни бошлади, деб хабар берди РИА новости нашри.
Ўз юртидаги қашшоқлик ва зўравонликдан қочган одамлар қандай қилиб бўлса ҳам Мексика ҳудудига киришга уринишмоқда. Уларнинг айримлари сув орқали ўз ҳаётларини хавф остида қолдириб бўлса ҳам манзилга етишмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп эса, мамлакатга ноқонуний мигрантларни киритмаслик учун Қўшма Штатлар ва Мексика чегарасига қўшин юборди. Трамп мигрантлар билан боғлиқ ушбу вазиятга демократлар айбдор эканлигини таъкидлаган.






