Перу шимолидаги Чан-Чан археологик мажмуасида 20 га яқин антропоморфик ёғоч ҳайкалчалар аниқланди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Ер остидан топилган мазкур ҳайкалтарошлик намуналарининг ёши тахминан 800 да. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар Чан-Чан мажмуасидан ҳозиргача топилган энг қадимий ва ноёб буюмлардир. Митти ҳайкалларнинг 19 таси яхши аҳволда сақланган. Ҳайкалларнинг ҳар бир 70 сантиметрни ташкил этади. Улар қадимий қабилалар ва уларнинг маданияти тўғрисида кўплаб янги маълумотларни бериши мумкин.






