Италия пойтахти Рим кўчаларида аномал кучли дўлдан кейин муз бўлаклари пайдо бўлди. Бу ТАСС нашри хабар қилмоқда.
Дўл шаҳарнинг шарқий томонидан ёғиб ўтгач, кўплаб автомобиллар муз ва қор остида қолиб кетди. Таъкидланишича, кўчалар ва ер ости ўтиш жойларини сув босган. Шунингдек, тошқинлар Палермо шаҳридаҳамкузатилмоқда. Пескарада эса ёмон об-ҳаво сабабли мактаблар ёпилган.






