Навоий шаҳрида Хотин-қизлар қўмитаси қошида Аёллар ижтимоий кўмаклашув маслаҳат маркази иш бошлади.
Марказ фаолияти оилавий муаммолар ва маиший зўравонликка дуч келаётган аёлларга ўз жонига қасд қилишни олдини олиш мақсадида ўз вақтида, тиббий психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.
Марказда мутахассис, психолог, юрист, шифокор, оналар ва болалар хоналари фаолият юритиб, у ерга мурожаат қилган аёлларга малакали мутахассислар томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилади.










