Туркиянинг Бодрум шаҳри қирғоқларида 2 муҳожирнинг жасади топилди, дея хабар қилди Yandex нашри.
Улар қайси давлат фуқароси эканлиги тўғрисида аниқ маълумотлар берилмаган. Хабарларга кўра, уларнинг ёғоч қайиғи фалокатга учраган. Муҳожирлар қайиқ чўкишидан аввал ёрдам сўраб бақиришган. Уларнинг жасадини эса яқин атрофдаги ишчилар топиб олишган.






