Туркия ҳукумати Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Хошигийнинг қаллиғи Хатис Чингизни 24 соатлик қўриқлов остига олди, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри.
Аёлнинг қўриқловга олинишининг аниқ сабаблари кўрсатилмаган. Чингиз Истанбул хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан кеча-кундуз қўриқланади.У Туркия фуқароси бўлиб, Хошогий йўқолган куни у билан бирга Саудия Арабистони консуллигига борган. Бироқ уни ташқарида кутиб турган.
Журналистнинг ўлими тасдиқлангандан сўнг Чингиз Twitterдаги саҳифасига араб тилида "Улар сизни бу дунёдан олиб кетишди, лекин сизнинг гўзал табассумингиз бизнинг дунёмизда абадий қолади", – дея пост қолдирган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 23 октябрда журналистнинг ўлдирилиши тафсилотларини ошкор қилишга ваъда берган.






