1

Тошкент метросида янги вагонлар ишга туширилади

ЖАМИЯТ 17.10.2014, 12:37
Тошкент метросида янги вагонлар ишга туширилади

Тошкентда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари, ушбу транспорт тури учун вагон, турли эҳтиёт қисм ва ускуналар ишлаб чиқарадиган йирик саноат корхоналарини бирлаштирган «Meтрo» халқаро ассоциацияси кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти хабар беради.

Ушбу кенгашда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А.Содиқов метронинг замонавий мегаполисларда энг қулай, ишончли йўловчи ташиш воситаси сифатида муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Мустақиллик йилларида хавфсиз, қулай ва юксак хизмат кўрсатиш маданияти намунасига айланган Тошкент метрополитени «Meтрo» халқаро ассоциациясининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, ташкилот фаолиятида фаол иштирок этиб келмоқда.

Тадбирда айни пайтда МДҲ мамлакатлари метрополитенлари кунига 16 миллионга яқин йўловчи ташиётгани, бу борадаги йиллик кўрсаткич эса қарийб 5 миллиард нафарни ташкил қилаётгани таъкидланди.

Тадбирда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси бошлиғи О.Худойқулов таъкидлаб ўтганидек, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 14 мартда қабул қилинган фармойишига мувофиқ, Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводида метро вагонларини капитал таъмирлаш, қайта тиклаш ишлари амалга оширилиши туфайли уларнинг хизмат кўрсатиш муддати 15 йилга етказилади. Пойтахт метрополитени эса тез орада ташқи ва ички дизайни яхшиланган, қулай ва юқори хавфсизлик тизимига эга бўлган янги вагонлар билан таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1