1

Энди хорижий валютани сўмга тўғридан тўғри банкомат орқали конвертация қилиш (айрибошлаш) мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 26.10.2018, 11:39
Энди хорижий валютани сўмга тўғридан тўғри банкомат орқали конвертация қилиш (айрибошлаш) мумкин

Умумреспублика ягона процессинг маркази (УЯПМ) томонидан CINEO C4560 моделидаги янги банкоматларга UzСard карталари эгаларига хизмат кўрсатиш дастурий таъминот ўрнатилган, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Компания маълумотларига кўра, кўп функционалли CINEO C4560 банкоматлари жаҳоннинг етакчи Diebold Nixdorf концерни томонидан етказиб берилмоқда. Бугунги кунда бундай моделдаги банкоматларнинг Ўзбекистоннинг бир неча банклари харид қилишган.

Қайд қилинишича, CINEO C4560 банкоматининг асосий афзалликларидан бири пул маблағларини конвертация қилишдан иборат, яъни энди хорижий валютани сўмга тўғридан тўғри банкомат орқали конвертация қилиш (айрибошлаш) мумкин. Валюта курси муайян банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилади, бу ҳолда карта эгасидан комиссия тўлови олинмайди.

Мутахассисларнинг қайд этишларича, янги CINEO C4560 банкоматлари банкнинг бутун бир бўлими ўрнини босиши мумкин, чунки стандарт функциялар билан бир қаторда улар бошқа банкоматлар тақдим эта олмайдиган қатор хизматлардан фойдаланиш имконини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1