АсосийDunyo

Испания полицияси 6 тоннадан ортиқ кокаин моддасини аниқлади

'Испания полицияси 6 тоннадан ортиқ кокаин моддасини аниқлади 'ning rasmi

Испания полицияси 6 тоннадан ортиқ кокаин моддасини аниқлади, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.

Қорадори Малагадаги саноат биносида сақланган банан қутилари ичига яширилгани маълум бўлди. Хабарларга кўра, гиёҳванд моддаларни сотишга алоқадорликда гумон қилиниб 16 киши ҳибсга олинган. Омбор ҳудудида ўтказилган тинтувлар натижада 300 минг евродан кўпроқ пул, қурол ва люкс синфидаги автомобиллар аниқланиб, мусодара қилинди. Гумондорлар Коста-Рикадан банан ва бошқа мевалар импорт қилувчи компания орқали Лотин Америкасидан гиёҳванд моддалар етказиб беришни амалга оширишган.

    Бошқа янгиликлар