АсосийDunyo

Бельгиядаги Де Кок курортида улкан кит соҳилга чиқиб қолди

'Бельгиядаги Де Кок курортида улкан кит соҳилга чиқиб қолди 'ning rasmi

Бельгиянинг Шимолий денгиз қирғоғидаги Де Кок курортида улкан кит соҳилга чиқиб қолди, дея маълум қилди Вести нашри.

Жониворнинг узунлиги 18 метр, вазни эса 30 тоннани ташкил қилади. Воқеа жойига ветеринарлар, полиция ходимлари етиб келган. Полиция одамлардан китга яқинлашмасликни сўрамоқда. Ўлик китнинг баданида улкан жароҳатлар бор. Уни қандай қилиб бу ерга келиб қолгани ҳам номаълум. Мутахассислар ундан таҳлил учун намуналар олишган. Ўлим сабаблари эса патолоанатомик таҳлил ёрдамида аниқланади.

    Бошқа янгиликлар