Греция ғарбида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди, дея маълум қилмоқда Лайф нашри.
Ер силкиниши эпимаркази пойтахт Афинадан 130 км. узоқликда бўлгани қайд этилмоқда. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олиб, касалхонага етказилган. Уларнинг 2 нафари оғир аҳволда экани маълум қилинмоқда. Бинолар қисман зарар кўрган. Айрим жойларда электр таъминоти узилиб қолгани хабар қилинмоқда. Қурбонлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Шунингдек, Ливия, Албания, Италия каби давлатлар чегараларида ҳам афтершоклар кузатилган.






