Жорий йилнинг 22-27 октябрь кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан Тошкент шаҳар Учтепа тумани хотин-қизларининг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида ўтказилган тадбирларда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган, туманнинг 60 та маҳалласида истиқомат қилувчи 400 нафардан зиёд ишсиз, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар жалб қилинди.
Ҳафталик доирасида 25-26 октябрь кунлари Тошкент қурилиш-коммунал касб-ҳунар коллежида Учтепа тумани хотин-қизларининг инновацион ярмаркаси ташкил этилди. Унда туманнинг 700 нафардан зиёд хотин-қизлари инновацион ярмаркада иштирок этаётган тадбиркор ва ҳунарманд аёлларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Тадбирда 39 нафар ҳунарманд, 34 нафар тадбиркор хотин-қизлар ўзларининг йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ўтиб беришди. Уларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.






