1

ЙПХдан қочган «Lacetti» ҳайдовчиси юк машинасига бориб урилди

ЖАМИЯТ 29.10.2018, 11:00
ЙПХдан қочган «Lacetti» ҳайдовчиси юк машинасига бориб урилди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида, Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасида 28 октябрга ўтар кечаси соат 2:00 атрофида Lacetti автомобили ва HOWО юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Манба хабарига кўра, автомобилни ЙПХ инспекторининг талабига бўйсунмай, яшириниш мақсадида катта тезликда ва ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ бўлган (Lacetti ҳайдовчиси маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2018 йил 12 апрелдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддасида назарда тутилган қоидабузарлик (“транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши”)ни содир этганликда айбли деб топилиб, маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги учун 1,5 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинган бўлган) бошқариб келаётган Lacetti ҳайдовчиси Олмазор—Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига чорраҳага катта тезликда кириб борган вақти юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси, 29 ёшли Жўрабек А. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, Lacettiʼнинг 26 ёшли йўловчиси Шаҳбоз Ҳ. эса ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситаси ҳаракати ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида ЙТҲ сабаблари, ҳайдовчини тезликни оширишга ундаган омиллар аниқланади. Қоидабузарнинг автомобилини таъқиб қилиб борган ходимларга нисбатан хизмат текшируви белгиланган.

Ушбу текширув натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1