1

​Бош прокуратура: Оққўрғон ишига масъул раҳбарлар жазоланади

ЖАМИЯТ 29.10.2018, 16:12
​Бош прокуратура: Оққўрғон ишига масъул раҳбарлар жазоланади

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 кишининг таҳқирланиши юзасидан текширув бошлади.

29 октябрь куни Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонованинг билдиришича, воқеа юзасидан текширув бошланган.

Шунингдек, бу ишга масъул барча шахслар, мансабидан қатъий назар, жазога тортилиши айтилди.

ОАВ маълумотларига кўра, шу кунларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Оққўрғон воқеаси ортидан Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зоир Мирзаев ўз вазифасидан озод этилиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1