1

​1295 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди

ЖАМИЯТ 29.10.2018, 17:46
​1295 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди

Бугунги кунда фуқаролар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ўзининг ва жамоатчиликнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан йўллаётган мурожаатлари жойларда йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган назорат тадбирлари натижасида 7615 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 1295 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Ўз навбатида амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 4635 нафар шахсга нисбатан 1758,0 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1