1

Биринчи Ўзбекистон-Россия ёшлар бизнес форумида қандай келишувларга эришилди?

ЖАМИЯТ 30.10.2018, 14:47
Биринчи Ўзбекистон-Россия ёшлар бизнес форумида қандай келишувларга эришилди?

Ўзбекистон-Россия ёшлари ўртасида туризм, оммавий ахборот воситалари ҳамда тадбиркорлик соҳалари доирасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, дўстлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган биринчи Ўзбекистон-Россия бизнес форуми бўлиб ўтди. Икки томонлама муносабатлар тарихида илк бора ташкил этилган биринчи Ўзбекистон-Россия бизнес форумида Россия ёшлар иттифоқи раҳбарлари, етакчи компания ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

Форумнинг кун тартибидан ёшлар тадбиркорлигини ва туризмини ривожлантиришга доир бир қатор истиқболли ислоҳотлар амалга оширилди.

“Бир-биримиздан ўрганадиганимиз кўп”

Мамалакатларимиз ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд. Инновациялар, янги истиқболларборасида ҳам тажрибаларимизни дўстонаалмашинишимиз лозим, – дейди Ёшлар масалалари бўйича Федерал агентлигининг молиявий-иқтисодий бошқармаси бош мутахассиси Елена Шевченко. – Халқларимиз ҳам доим илиқ муносабатда бўлиб келишган, талашадиган ҳеч нимамиз йўқ, лекин бир-биримиз билан бўлишадиган, ўрганадиганларимиз кўп.

Факт ва рақамлар

Биринчи Ўзбекистон-Россия ёшлар бизнес форумида икки томон тадбиркорлари 3 келишув ва 57 дан ортиқ ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги шартномалар имзоланди, ёшлар туризми бўйича ҳамкорлик қилиш мақсадида 45 келишув ҳамда20 та шартнома имзоланди.

Шунингдек, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси билан “Сколково ҳамжамияти” ўртасида “Таълим - икки мамлакат ўртасида тадбиркорлик ва лойиҳаларни ривожлантиришга элтувчи йўл” дастури ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ва “Инвест Консалтинг Реалити” МЧЖ ўртасида “Россия ва Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес” дастури доирасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида муҳим меморандумлар имзоланди.

Ёшлар туризми агентлиги ким билан ҳамкорлик қилади?

Форум доирасида Ёшлар туризми агентлиги директори Камола Исмоилова ва “Конгрессорг” компанияси гуруҳлари раҳбари Олег Альмендеев ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб, шартнома имзолашди.

Бундан ташқари таълим ва фармацевтика саноати соҳаларида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар ҳам имзоланди.

Бугун, 30 октябрь куни Самарқанднинг Регистон мажмуасида бўлиб ўтадиган “РоссияФедерациясиваЎзбекистонРеспубликасиўртасидагитуристикоқимникенгайтиришдаёшларнингаҳамияти”мавзусидагиамалийконференциясидан сўнг туризм соҳасида яна бир қатор икки томонла келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Мазкур ҳамкорлик алоқалари ёшларнинг таълим олиши ва ўзининг тадбиркорлик соҳасини йўлга қўйиши учун бир қанча имкониятлар яратади.

Илмий анжумандан сўнг, меҳмонлар ва иштирокчилар учун ҳунарманд ва рассомларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Дилфуза Собирова

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1