Актёр Леонардо ди Каприо “Титаник” фильми учун олган гонорари ҳисобига харид қилган уйини сотмоқчи, дея маълум қилди Вести нашри.
Ушбу уй Лос-Анжелес атрофида жойлашган. Унда тўртта ётоқхона, ҳовуз, боғ, ҳовли мавжуд.
Испан усулида қурилган уйни актёр 1999 йили 770 минг долларга қўлга киритган эди. Эндиликда уйни ди Каприо 1,7 млн. долларга сотмоқчи.






