Тошкентнинг Чилонзор туманида ўтган оқшом бир оиланинг тўрт фарзанди кутилмаганда вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, оила азолари ўтган кеч пойтахт ошхоналаридан бирида кабоб истеъмол қилишган. Шундан сўнг болаларнинг онаси ўзини ёмон ҳис қилган.
Унинг овқатдан заҳарлангани аниқланган. Эрталаб эса оиланинг 6 ёшдан 22 ёшгача бўлган тўрт фарзанди вафот этгани маълум бўлган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан экспертиза-текширув ишлари олиб борилмокда. Воқеа ҳақида текширув хулосалари чиққанидан сўнг батафсил маълумот берилади.






