АсосийDunyo

Вақтида ижара ҳақини тўламаган миллионер аёл бор-будидан айрилди

'Вақтида ижара ҳақини тўламаган миллионер аёл бор-будидан айрилди'ning rasmi

Жанубий Африкалик магнат Сола Керцнернинг собиқ бевасига тегишли санъат асарлари коллекцияси унинг омборхона ижара ҳақини тўламаганлиги учун 1,2 минг фунт стерлингга сотилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

2017 йилнинг охирида 49 ёшли Хизер Керцнер (Heather Kerzner) Нью-Йорк шаҳрида жойлашган пентхаусини сотишга қарор қилди. У квартирасида бўлган ноёб мебель ва нодир санъат асарларини ижара ҳақи ойига 230 фунт стерлинг бўлган омборхонага жойлаштиради. Мазкур асарлар орасида аукционлардаги баҳоси ўн миллион доллар бўлган инглиз рассоми Демьен Херстнинг иккита санъат асари ҳам бўлган. Аёл омборхона ижара ҳақини тўлашни унутиб, ойлаб пул тўламаган. Омборхона эгаси эса унга қўнғироқ қилиб туша олмаган ва омборхонадаги барча буюмларни бор-йўғи 1,2 фунт стерлингга сотиб юборган. Ҳозирда мазкур буюмларни сотиб олган шахснинг номи ошкор этилмаяпти.

    Бошқа янгиликлар