Ўзбекистон чегарачилари Тожикистондан келаётган 24 кг наркотикни тўхтатди

ЖАМИЯТ 17.10.2014, 18:07
Ўзбекистон чегарачилари Тожикистондан келаётган 24 кг наркотикни тўхтатди

Ўзбекистонда Тожикистондан келаётган катта миқдордаги гиёҳванд моддалар йўлига тўсиқ қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига асосланиб UzDaily хабар бермоқда.

Ўзбекистонлик чегарачилар 15 октябрь куни Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Чеп аҳоли пунктида оғирлиги 24 килограмм бўлган катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни қўлга туширган.

Қўмита матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ушбу иш бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, суриштирув ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1