1

“Камалак юлдузлари – 2014” фестивали Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

ЖАМИЯТ 18.10.2014, 12:53
“Камалак юлдузлари – 2014” фестивали Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

Ёшлар ижод саройида “Камалак юлдузлари – 2014” республика болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ва улар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларга пухта билим бериш, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида камол топтириш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ўтказилаётган “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ижодий лойиҳанинг Тошкент шаҳар босқичида 410 нафар иштирокчи мумтоз ва миллий чолғулар, қўшиқ, рақс, тасвирий ва амалий санъат, адабиёт каби йўналишларда ўз қобилиятини намойиш этди.
Якунда ғолиб бўлган 20 нафар ўғил-қизга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

uza.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1