АсосийDunyo

Хемингуэйнинг чоп этилмаган икки ҳикояси нашр этилади

'Хемингуэйнинг чоп этилмаган икки ҳикояси нашр этилади 'ning rasmi

2019 йили атоқли адиб Эрнест Хемингуэйнинг чоп этилмаган икки ҳикояси нашр этилади, дея маълум қилмоқда Lit-ra.info нашри.

Адибнинг адабий меросига масъул бўлмиш Майкл Катакиснинг айтишича, 1950-йиллар ўрталарида ёзилган ушбу ҳикоялар The Monument (“Монумент”) ва Indian Country and the White Army (“Ҳиндулар мамлакати ва оқ танлилар армияси”) деб аталиб, “Қўнғироқ ким учун чалинмоқда?” романининг навбатдаги қайта нашрини тўлдиради.

Шунингдек, нашрга август ойида Strand Magazine журналида илк бора эълон қилинган A Room on the Garden Side (“Боғ томондаги хона”) ҳикояси ҳам киритилади.

    Бошқа янгиликлар