АсосийJamiyat

Бухорода қарздорнинг 10 та автотранспорт воситаси хатланди

'Бухорода қарздорнинг 10 та автотранспорт воситаси хатланди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Когон шаҳар бўлими томонидан Когон туманлараро судининг 25 май кунидаги қарздор 6-сон «Нефтьгазқурилиштаъмир» АЖдан Республика бюджети фойдасига 622,5 миллион сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган Captiva, MIDIBUS SAZNP21, AVЕO, GBA SNG NEXIA GL ва «Газ 531201АС36» русумли автотранспорт воситалари хатланиб рўйхатга олинган.

Ушбу мулк 25 октябрь куни E-IJRO AUKSION тизимига электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш учун жойлаштирилган, деб ёзмоқда ЎзА.

Келгусида мол-мулк сотувидан келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан қарздорнинг Республика бюджети олдидаги қарздорликни қоплашга қаратилади.

    Бошқа янгиликлар