АҚШнинг Флорида штатида бир аёлнинг соғ буйрагини адашиб олиб ташлашди, дея маълум қилди Лента ру нашри.
Умуртқасидаги оғриқлардан шикоят қилиб келган аёлни жарроҳ Рамоен Васкез операция қилади ва унинг соғ буйрагини ўсимта деб ўйлаб олиб ташлайди. Жарроҳнинг хатоси ошкор бўлгач, бемор аёл уни судга беради.
Эндиликда Васкез шифокорлик лицензиясидан айрилиб, жаримага тортилиши мумкин.






