АсосийJamiyat

Тошкентда халқаро саноат ҳафталиги бўлиб ўтади

21-23 октябрь кунлари ITE Uzbekistan халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори — ITE компаниялар гуруҳи Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да халқаро тармоқлараро “Марказий Осиё саноат ҳафталиги” — “Central Asian Industrial Week” лойиҳасини амалга оширади. Лойиҳа доирасида ташкил қилинадиган кўп тармоқли саноат кўргазмасида замонавий саноат ускуналари, технологиялари, энг мақбул ишланмалар намойиш этилади, дея хабар бермоқда “Туркистон-пресс”.

Бугун ушбу йирик тадбир олдидан матбуот анжумани ўтказилди.“Central Asian Industrial Week” лойиҳаси “Тоғ-кон иши-MiningWorld Uzbekistan-2014” 9-халқаро қўргазмаси, “Тоғ-кон ускуналари — Machineri Central Asia-2014” 7-халқаро кўргазмаси, “Йўл қурилиши ва махсус техника — UzComak-2014” 6-халқаро кўргазмаси, “Кимё саноати — Chemie Uzbekistan-2014” халқаро кўргазмаси, “Пластмасса индустрияси — Plastex Uzbekistan-2014” халқаро кўргазмаcи ҳамда илк бор ITE Uzbekistan халқаро кўргазмалар компанияси тасарруфида ўтказилаётган “Полиграфия ва қадоқлаш-O`ZBEKinPrint-O`ZuPASK” кўргазмасини ўз ичига олади.

Мавзули йўналишлар бўйича кўргазмалар иккита йирик шўъбага бўлинган бўлиб, биринчиси тоғ-кон индустрияси, металлургия, машинасозлик, саноат қурилиши ва махсус техника масалаларига бағишланган. Бу шўъба экспозициялари кўргазмалар мажмуининг 1-павильонида, унга тегишли йирик габаритли қурилиш техникалари ва тоғ-кон ишлари учун махсус машиналар эса МКМнинг иккита очиқ намойиш майдонларида тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар