2014 йилнинг 17 октябр куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг киномарказида III "INFOLIB–2014" Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ташкилий қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради anons.uz.
Йиғилишда 27-31 октябр кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган ҳафталикка тайёргарлик жараёнлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Ташкилий қўмита томонидан ўз ичига турли ижтимоий-маданий, профессионал тадбирлар, китоблар кўргазмаси ва шу каби қатор тадбирларни қамраб олган дастурни бир овоздан тасдиқлади.





