Америкалик жаз трубачиси Рой Харгроув вафот этди, деб хабар қилди Gazeta.ru нашри.
Мусиқачи 49 ёшда эди. У юрак ҳуружидан жон берган.
Рой Харгроув 1969 йили 16 октябрда АҚШнинг Уэйко шаҳрида таваллуд топган эди. У карьераси давомида 2 марта – 1997 йили ва 2002 йили Грэмми мукофотига сазовор бўлган.






