1

Ла Лига, 8-тур: Мессининг янги рекордига битта гол қолди

СПОРТ 20.10.2014, 12:16
Ла Лига, 8-тур: Мессининг янги рекордига битта гол қолди

18 октябрь куни Испания чемпионати 8-тур доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар беради.

Дастлаб Мадриднинг "Реал" жамоаси сафарда "Леванте"ни йирик ҳисобда тор-мор этган бўлса, Бильбаониннг "Атлетик" жамоаси "Сельта" билан муроса йўлини танлади.

Турнир жадвали пешқадами "Барселона" эса ўз майдонида "Эйбар"ни йирик, 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларга ўйиннинг иккинчи бўлимида Хави (60), Неймар (72) ва Месси (74) муаллифлик қилишди. Мессининг ушбу голи мазкур чемпионатдаги 250 юбилей голи сифатида тарихга қирди. Энди у Премеронинг энг яхши тўпурари Тельмо Саррадан битта голга ортда қолмоқда.

Ла Лига 8-тур учрашувлари

"Атлетик" – "Сельта" – 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: Адурис 6 (пен.) – Нолито 73.

Огоҳлантиришлар: Орельяна (7), Муниаин (56), Ираола (62), Планас (65), Шарлес (78), Итурраспе (88).

"Барселона" – "Эйбар" – 3:0 (0:0, 3:0)

Голлар: Хави 60, Неймар 72, Месси 74.

"Барселона": Браво, Дани Алвес, Пике, Матье, Альба, Хави, Маскерано, С.Роберто (Иньеста, 55), Педро (С.Рамирес, 71), Месси, Неймар (Мунир, 77).

Огоҳлантиришлар: Неймар (40), Лильо (45), Лара (53), Иньеста (82).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1