1

Ислом Каримов болалигида кимга ўхшагиси келган?

ЖАМИЯТ 07.11.2018, 15:00
Теглар: Ислом Каримов, хотира
Ислом Каримов болалигида кимга ўхшагиси келган?

Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг Биринчи президенти рафиқасининг хотираларини эълон қилди.

Татьяна Каримова Ислом Каримовнинг болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келгани ҳақида ёзди:

"Урушдан кейин барча машаққатли ҳаёт кечиргани маълум. Уларнинг ҳам оилалари эҳтиёжманд эди. Самарқанднинг эски шаҳар қисмида яшаган оддий оила. Ислом Каримов мактабга чиққан кезлари рус тилини билмас эдилар, аммо букилмас ирода, қатъият ва собитқадамлик боис рус мактабини олтин медалга битирдилар. У киши ёзган иншолар намуна ўлароқ бутун синфга ўқиб берилган экан. Кейинроқ синфдошлари тан олишича, Ислом Каримовнинг иншоларидан олий ўқув юртига кириш имтиҳонида "шпаргалка" сифатида фойдаланишган. Шу тариқа оддий оилада вояга етган йигит мактабни муваффақиятли тамомлаб, тақдирига пешвоз чиқмоқ учун сафарга отланди. Ўша кезлар олтин медал ва олам-олам орзулар у кишининг бор-йўқ бисоти эди. Тақдир ҳукми билан киндик қони тўкилган она заминга мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бўлиб мангуга қайтдилар.

Синфдошларидан бири Ислом Абдуғаниевичнинг шахсий маслагини ёрқин намоён этувчи, мактаб йилларига доир бир воқеани хотирлаган эди. Ёзги мева йиғим-терими пайти ёши улуғ бир киши болалардан келажакда ким бўлишлари ҳақида сўрайди. Кўпчилик учувчи, токар каби касбларни эгаллаш истагини билдиради. Ислом Каримовнинг жавоби эса болаларни ҳам, катталарни ҳам ҳайрон қолдиради: "Мен Амир Темурга ўхшасам дейман!".

Мактаб йиллариданоқ Максим Горкий ҳикояси персонажи – ўз жонидан кечган, юрагини машъал каби ёқиб халқни қутқариб қолган Данко Ислом Каримовнинг энг севимли адабий қаҳрамони бўлган. Унинг "Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит!" деган шиори ёш Ислом Каримовнинг юрагида муҳрланиб қолган".

Шарҳлар

Синфдоши, рафиқаси ва шахсий соқчисидан тортиб дунёнинг энг буюк шахсларигача... Ислом Каримовни ким қандай эслайди?

30.01.2023, 10:48

#30 январь_Ўзбекистоннинг_Биринчи_Президенти_Ислом_Каримов_туғилган_кунБугун, 30 январь — Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун. Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган ва 2016 йил 2...
Синфдоши, рафиқаси ва шахсий соқчисидан тортиб дунёнинг энг буюк шахсларигача... Ислом Каримовни ким қандай эслайди?

02.09.2022, 10:26

Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти. Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди. Ушбу кунни нафақат...
Давлат раҳбарлари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

29.11.2019, 19:10

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 29 ноябрь куни расмий музокаралардан сўнг, даставвал Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар  экишди. Шундан сўнг, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик...
Марҳума хонанданинг энг сўнгги интервьюси ва ҳамкасбларининг хотиралари

06.11.2018, 15:32

“Кишмиш қўшиб бол бераман – есангиз. Юрагимдан жой бераман – келсангиз...” Ушбу сўзлар билан эстрада йўналишида ўз дастхатини қолдирган Хоразм воҳаси вакили Азиза Ниёзметова 14...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1