1

Ўзбекистон кубоги финалини Жунайт Чақир бошқаради!

СПОРТ 20.10.2014, 12:46
Ўзбекистон кубоги финалини Жунайт Чақир бошқаради!

Ўзбекистон кубоги финал учрашувини туркиялик ФИФА рефериси Жунайт Чақир бошқариб боради. Бу ҳақда Туркиянинг www.trtspor.com.tr сайти Туркия футбол федерациясига асосланиб хабар тарқатди.
Манбага кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси шундай таклиф билан Туркия томонига чиққан. Жунайт Чақир бошчилигидаги ҳакамлар бунга розилик билдиришди. Чақирга қанотларда Баҳаттин Дуран ва Ториқ Ўнгун ёрдам беришади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги финали 12 ноябрь, чоршанба куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг икки жамоаси — "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўзаро соврин учун баҳс олиб боришади.

Манба: www.stadion.uz.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1