АсосийDunyo

Баландлиги уч қаватли уйга тенг ўтов "Гиннесс рекордлари" китобига киритилди

'Баландлиги уч қаватли уйга тенг ўтов "Гиннесс рекордлари" китобига киритилди'ning rasmi

Мўғулистоннинг “Сэлнэн” компанияси усталари томонидан бунёд этилган дунёдаги энг баланд ўтов "Гиннесс рекордлари" китобига киритилди.

Қайд этилишича, ўтов Ханги-Мандал назорат-ўтказиш пунктига яқин манзилда ўрнатилган бўлиб, унинг баландлиги 14 метрни (уч қаватли уйнинг ўртача баландлиги) ташкил этади. Ўтов 1 минг квадрат метр майдонни эгаллаган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини сиғдириши мумкин.

Хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида бунёд этилган ўтов жуда улкан бўлса-да, анъанавий 4 та тиргагичга эга, холос.

    Бошқа янгиликлар