Ўзбекистонлик бош ошпаз Ҳаким Ғаниев дунёдаги энг катта лағмонни тайёрлаб Гиннеснинг рекордлари китобига киришга муваффақ бўлди, дея хабар беради uz24.uz нашри.
Ушбу рекорд 18 октябрь куни Белоруссия пойтахти Минск шахридаги кафелардан бирида ўрнатилди. Ўзбек миллий таомларидан бири бўлмиш лағмонни тайёрлаш учун қарийб 150 кг. гўшт, сабзавотлар ва узунлиги 1 километрдан ошиқ ҳамир бўлагидан фойдаланилди. Тайёр таомнинг умумий оғирлиги 351,1 килограммни ташкил этди.
Рекорд “Интеррекорд”Ҳалқаро агентлиги экспертлари томонидан қайд этилди. 351,1 килограммлик лағмон, таомни тез фурсатда ейиш бўйича чемпионатга юборилди.





