1

U-19. Ярим финал. Ўзбекистон-КХДР 0:5

СПОРТ 20.10.2014, 16:49
U-19. Ярим финал. Ўзбекистон-КХДР 0:5

Мьянманинг Янгон шаҳридаги "Youth Training Centre" стадионида 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг дастлабки ярим финал учрашувида Ўзбекистон ёшлари КХДР ёшларига қарши майдонга тушишди ва 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради.
Аслида, бунақанги мағлубиятни ҳеч ким кутмаганди. Аксинча, кўпчилик термамиздан Осиё чемпионликгини кута бошлаганди. Афсуски, футболчиларимиз чорак финалдаги ғалабадан кўпроқ қувониб юборишди, чоғи бу ўйинда ўз дарвозаларидан бешта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди.

Тўғри, вазифа бажарилган. Футболчиларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани олиб бўлишган. Аммо, бу билан ярим финал ўйинига бунақа бепарво бўлиш керак дегани эмас эди. Мураббийлар штаби ҳам футболчилар устида ишламагани билиниб қолди. Майдонда ҳаракат қилган ўйинчилар бошиданоқ ғалабага бўлган хатти-ҳаракатларни амалга ошира олишмади. Натижада йирик ҳисобда мағлибиятга учраб, мусобақани тарк этадиган бўлдик.

Нима ҳам дердик, бу футбол. Унда руҳий жиҳатдан кучли ҳамда интизомли бўлган жамоа ғалаба қозонади. Айнан мана шу нарсалар футболимизга етишмай турибди.

Ўзбекистон ёшлари Жаҳон чемпионатига муносиб тайёрланишади, деган умиддамиз.

Осиё чемпионати, ярим финал

Ўзбекистон - КХДР — 0:5

Голлар: Ҳамроев (5 автогол), Чо Кванг Мён (39), Чо Кванг Мён (66), Ким Ю Сонг (70), Со Чо Хёнг (74)

КХДР: Ча Жон Хунг, Чанг Кум Нам, Мин Хё Сонг, Чан Кум Донг, Канг Нам Гвон, Ри Ун Чол, Ким Ю Сонг, Чо Сол Сонг, Чо Кванг Мён, Жин Ил Сок, Ким Кук Чол
Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Иброҳим Абдуллаев, Фирдавс Абдусалимов, Достон Турсунов, Жавоҳир Соҳибов, Аслиддин Абдиев, Отабек Шукуров, Жамшид Болтабоев, Хуршид Ғиёсов, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов.

Фото манбаси: twitter.com/UzbekistanFF

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1