1

Гулистонда содир этилган босқинчиликда коллеж ўқувчиси ҳам иштирок этган

ЖИНОЯТ 08.11.2018, 17:26
Гулистонда содир этилган босқинчиликда коллеж ўқувчиси ҳам иштирок этган

Кеча, 7 ноябрь куни Сирдарё вилоятида босқинчилик жинояти содир этилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Гулистон шаҳрида яшовчи И.Ю.нинг уйига шу шаҳарда яшовчи Ж.Б., коллеж 3-босқич ўқувчиси Б.А., муқаддам судланганлар У.М. ва И.М.лар юзларига ниқоб кийган ҳолда бостириб кириб, уни бошига ёғоч билан уриб, пул талаб қилган вақтларида И.Ю.нинг турмуш ўртоғи шовқин кўтарган.

Натижада шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб келиб, 3 нафар босқинчини қўлга олганлар. Яна бир нафари, Ж.Б. воқеа жойидан қочиб кетган эди.

Кўрилган тезкор қидирув натижалари туфайли у ҳам 8 ноябрь куни қўлга олинди. И.Ю. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1