1

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун 3-тур бошланади

СПОРТ 21.10.2014, 10:21
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун 3-тур бошланади

Бугун Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувларига старт берилади. Унда тўртта гуруҳда ўйинлар давом эттирилади.
Жумладан, Москвада маҳаллий ЦСКА жамоаси "Манчестер Сити" клубини қабул қилади. Ушбу ўйин олдидан руслар яхшигина тайёргарликка эга бўлишган. Слуцкий "шаҳарликлар"дан очко олишни ният қилган.

Италия пойтахти Римда бўлса, "Рома" Германия гранди "Бавария" билан кураш олиб боради. Мана шу ўйинда "Рома"нинг асл салоҳияти кўриниши керак бўлади.

Голландия "Аякс" жамоаси Каталонияда "Барселона" имтихонидан ўтади. Албатта, Луис Энрике шогирдлари аввалги турда йўқотган очколарини шу ўйинда жамғаришлари керак бўлади.

ПСЖ футболчиларини сафарда АПОЭЛга қарши беллашув кутмоқда.

Хуллас, бугун тунда ажойиб ўйинларга гувоҳ бўламиз.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1