1

Ўринбоев Осиё чемпионати тўпурари бўлиши мумкин, агар...

СПОРТ 21.10.2014, 11:43
Ўринбоев Осиё чемпионати тўпурари бўлиши мумкин, агар...

Мянмар давлатида давом этаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида фақат битта ўйин қолди.

23 октябрь куни бўлиб ўтадиган КХДР – Қатар учрашуви билан мусобақанинг ғолиби аниқланади. Айтиш керак, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси турнирда ярим финалга йўл олиб, жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритди.

Аҳамиятлиси, гарчи термамиз мусобақани тарк этган бўлса-да, ҳамюртимиз Забиҳилло Ўринбоев чемпионат тўпурарларидан бири бўлиши мумкин. Ҳозирча уч футболчининг ҳисобида 5тадан гол бор. Булар – Забиҳилло Ўринбоев, Аҳмад Ал Саади (Қатар) ва Жо Кванг Мёнг (КХДР).

Агар финалда тўп сурадиган қатарлик ва кореялик футболчилар дарвозаларни ишғол қила олмаса, Ўринбоев тўпурарлар қаторига киради. Бу билан у албатта тарихда қолади. Терма жамоамиз мусобақа давомида рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилди. Голларнинг 5таси Ўринбоев, қолган учтаси Ҳамдамов, Шукуров ва Шомуродовлар ҳисобига ёзилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1