1

Шариф Ҳалилов – ПараОсиё ўйинлари ғолиби!

СПОРТ 21.10.2014, 14:25
Шариф Ҳалилов – ПараОсиё ўйинлари ғолиби!
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган ПараОсиё ўйинларидан ҳушхабарлар келишда давом этмоқда
Ҳозиргина дзюдо кураши бўйича вазни 81 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Шариф Ҳалилов ПараОсиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. 
Чорак финалда эронлик Саид Нури Жаъфарийни, ярим финал беллашувида эса япониялик Юсуке Хатсусени муддатдан аввал (2 дақиқа 40 сония) иппон баҳоси билан енган Шариф полвонга ҳал қилувчи беллашувда таиландлик Рунг Чатфуенгни мағлуб этиш учун бор-йўғи 19 сония керак бўлди. 
Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 19 тага етди. Мардонавор спортчиларимиз ҳисобида айни пайтга келиб 16 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали мавжуд ва Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида 4-ўринда боряпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1