1

Шахмат. Тошкентда FIDE Гран-Присининг иккинчи босқичи бошланди

СПОРТ 21.10.2014, 14:27
Шахмат. Тошкентда FIDE Гран-Присининг иккинчи босқичи бошланди

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ўртасида FIDE Гран-Присининг иккинчи босқич мусобақаларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. 

Ҳақиқий байрамона рухда ташкил этилган очилиш тантаналарида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Султонов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни Гран-При турнирининг иккинчи босқич мусобақаларини бошланиши билан самимий қутлаб, барча қатнашчиларга муросасиз кечиши кутилаётган баҳсларда омад ва зафарлар тилади. 

Шундан сўнг, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов дунёда шахмат спорт турини янада ривожланишига катта ҳисса қўшаётганлиги ҳамда Тошкент Гран-При турнирини юксак савияда ташкил этилганлиги учун Давлатимиз раҳбарига, шунингдек, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди. 

Мусобақа бош ҳаками, Халқаро тоифадаги арбитр Ҳусан Турдиалиев бошчилигида қуръа ташлаш маросими ўтказилгач, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов ва ҳамюртимиз, собиқ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов рамзий равишда турнирдаги биринчи юришларни амалга оширдилар. 

Қуйида, биринчи турда ўзаро куч синашадиган жуфтликлар берилган:
Аниш Гири (Голландия, 2768) – Борис Гельфанд (Исроил, 2748) 
Шаҳриёр Мамедяров (Озарбайжон, 2764) – Дмитрий Андрейкин (Россия, 2722) 
Хикару Накамура (АҚШ, 2764) – Баадур Жобава (Грузия, 2717) 
Фабиано Каруана (Италия, 2844) – Максим Вачер-Лаграв (Франция , 2757) 
Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон, 2706) – Дмитрий Яковенко (Россия, 2747) 
Темур Ражабов (Озарбайжон, 2726) – Сергей Карякин (Россия, 2767) 
Биринчи тур ўйинлари Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1