АсосийDunyo

Иркутскда иссиқ сув таъминоти қувури портлади

'Иркутскда иссиқ сув таъминоти қувури портлади 'ning rasmi

Россиянинг Иркутск шаҳрида иссиқ сув таъминоти қувурининг портлаши оқибатида бутун шаҳар туман билан қопланди, дея хабар қилмоқда 5-tv.ru нашри.

Шаҳар марказида ёрилган қувурдан чиқаётган қайноқ буғ атрофга тарқамоқда. Бу борада эса одамларнинг фикри турлича. Айримлар совуқ кунда кўчадаги қайноқ буғ ёқимли эканини билдиришса, яна баъзилар нафас олиш қийинлиги таъкидлашмоқда. Қувурни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар