АсосийDunyo

Венгрияда бошпанасизлар маданий масканларда ухлашлари тақиқланади

'Венгрияда бошпанасизлар маданий масканларда ухлашлари тақиқланади 'ning rasmi

Венгрияда жорий этилган янги қонунга кўра, бошпанасизлар маданий масканлар олдида ухлашлари тақиқланади, деб хабар берди RT.com нашри.

Агар улар мазкур қонунни бузса, қамоқ жазоси белгиланиши ҳам мумкин. Ҳозирда Венгрияда 20 мингга яқин уйсизлар бор. Уйсизлар сони эса глобал инқироз туфайли ортиб бормоқда. Будапештда ўтган ойнинг ўзида маданий масканлардан 931 киши бошпана сифатида фойдаланган. Бу эса туристларга ноқулайлик туғдирмоқда. Қиш яқинлашаётгани боис, ҳукумат бошпанасизларни иложи борича уй-жой билан таъминлашга ҳаракат қилишини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар