АсосийJamiyat

Инсон ҳуқуқлари ОАВ нигоҳида

Тошкентда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва ўрнига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, журналистлар иштирок этган тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳуқуқий мавзунинг оммавий ахборот воситаларида ёртилиши, аҳоли ҳуқуқий маданиятини, журналистларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид билимини оширишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш масаласини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Тадбирда демократик жамият ва ҳуқуқий давлат қуришда оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг муҳим қисми бўлиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бўйича стратегик вазифани бажараётганини таъкидланди.
Оммавий ахборот воситаларини ҳуқуқий маданият ва билим манбаига айлантириш мамлакатимиз медиа соҳасини ислоҳ қилишнинг устувор вазифаларидан бири экани қайд этилди. Тадбир иштирокчилари ушбу мақсадга эришиш учун газета ва журналлар саҳифалари, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, интернет тармоғида ҳуқуқий мавзудаги материаллар сони ва сифатини ошириш, бу борадаги ишларни тизимли асосда ташкил этиш лозимлиги ҳақида сўз юритди.
Давра суҳбати иштирокчилари аҳоли ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ажралмас қисми сифатида давлат ҳокимияти органлари ва оммавий ахборот воситаларининг самарали ҳамкорлигига ҳам эътибор қаратди. Бундай ҳамкорлик давлат органлари фаолиятида ҳисобдорлик, очиқлик, тенгликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар