1

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Ювентус», «Арсенал» ва «Реал» клублари ўйнайди

СПОРТ 22.10.2014, 09:52
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Ювентус», «Арсенал» ва «Реал» клублари ўйнайди

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари бугун ҳам давом эттирилади. Унда тўртта гуруҳда жамоалар навбатдаги рақибларига қарши майдонга чиқишади. 
Жумладан, Мадриднинг "Атлетико" жамоаси сафарда "Мальмё" меҳмони бўлади. Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам "Олимпиакос" майдонида кураш олиб боради.

"Галатасарой" мухлислари қаршисида "Боруссия"ни кутиб олса, "Арсенал" Бельгияда "Андерлехт" меҳмони бўлади. Лондонликлар бугун ғалаба қозонишлари шарт.
Бу турда яна бир ўйин борки, уни бутун дунёда кузатишади. Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси ўз майдонида Испания гранди "Реал" клубини қабул қилади. Бу ўйин ўзага яраша аҳамият касб этишини яхши биласиз.

Эслатиб ўтамиз, барча ўйинлар Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.

uff.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1