Бир вақтлар Мэрилин Монрога топширилган “Олтин глобус” мукофоти кимошди савдосида сотилди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Ушбу мукофотни актриса 1961 йили қўлга киритган эди.
Кимошди савдоси АҚшнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди. “Олтин глобус” 250 минг долларга сотилган.
Шунингдек, Julien's Auctions кимошди савдо уйида Мэрилин Монронинг шахсий буюмлари ҳам сотувга қўйилди.






