1

Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш юзасидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

ЖАМИЯТ 19.11.2018, 16:15
Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш юзасидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

19 ноябрь City Palace меҳмонхонасида БМТнинг “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғриси”даги Конвенцияси (CEDAW) Қўмитасининг тавсияларини бажарилиши юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон хотин-қизлари қўмитаси, Буюк Британиянинг элчихонаси ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Давра сухбатида вазирлик ва идора, халқаро ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғриси”даги Конвенцияси (CEDAW) бўйича Қўмитанинг якуний тавсияларини бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бешинчи даврий маърузасига доир Хотин-қизлар қўмитасининг “Миллий ҳаракатлар режаси”ни амалга ошиши жараёнини муҳокама, таҳлил ва сарҳисоб қилишдан иборат

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, хусусан БМТнинг ўнта келишув ҳужжатларига қўшилган ҳамда зиммасига олган барча мажбуриятларни тўлақонли бажариб келмоқда. Халқаро меъёрлар ва ҳуқуқий стандартларга асосан Аёллар ҳуқуқини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғриси”даги Конвенцияси (CEDAW)га қўшилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конвенциянинг асосий қоидалари бўйича бешта ҳисоботи Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш юзасидан ўтказилган БМТ Қўмитасининг йиғилишларида кўриб чиқилган. Ўзбекистоннинг бешинчи даврий ҳисоботни кўриб чиқиш натижасида, БМТ қўмитаси томонидан якуний тавсиялар берилган.

Давра сухбати доирасида Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича тавсияларни бажарилиши юзасидан экспертларнинг хулосалари ҳамда Миллий ҳаракатлар режасининг бажарилиши юзасидан асосий натижалар тигланди, режанинг амалга ошишида юзага келган камчиликларнинг сабаблари таҳлил қилинди ҳамда уларнинг бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1