1

Танзила Норбоева "эркаклар қўзғолони" ҳақида гапирди

ЖАМИЯТ 19.11.2018, 16:24
Танзила Норбоева "эркаклар қўзғолони" ҳақида гапирди

Пойтахтимиздаги "City Palace" меҳмонхонасида БМТнинг “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида“ги Конвенцияси (CEDAW) қўмитаси тавсияларининг бажарилиши юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди.

Норбоеванинг таъкидлашича “1146” ишонч телефонларига қўнғироқ қилиниб, устидан шикоят тушган эркак жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилишларидан хавотир олганлар. Ҳозирги кунгача мазкур телефонлар орқали 7 мингга яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, бир кун давомида энг кўпи билан 50-60 тага яқин қўнғироқ амалга оширилган.

“Эркаклар қўзғолони” бўлди, улар умуман аёллар учун махсус ишонч телефонлари ишга туширилишини исташмади. Улар “ишонч телефонлари” орқали шикоят қилинган эркакларга нисбатан жиноий иш қўзғатилишидан хавотир олишди. Биз уларга бу ҳуқуқий-маслаҳат, психологиқ қўллаб-қуввватлов мақсадида ташкил этилганини тушунтирдик. Биз тушкунликка тушган аёлни кўнглини кўтариб, агар муаммо эркак кишида бўлса, у билан ҳам мулоқот ўтказишни кўзлагандик. Мақсадимиз уларни жазога тортиш эмас, балки улар билан суҳбат ўтказиб, тўғри йўлга солиш”, - дейди Норбоева.

Танзила Норбоева бу ҳақда Бугун, Пойтахтимиздаги "City Palace" меҳмонхонасида БМТнинг “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида“ги Конвенцияси (CEDAW) қўмитаси тавсияларининг бажарилиши юзасидан қурилган давра суҳбатидаги маърузаси айтиб ўтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1