Италия қирғоқлари яқинида муҳожирлар карвони ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда 5-tv.ru нашри.
Қайиқлар Сардиния ороли томон йўл олган вақтда ағдарилиб кетди. Воқеа оқибатида 2 киши қурбон бўлган ва яна 8 нафари бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда. Уларнинг барчаси Жазоир фуқаролари бўлган. Ҳозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнга Италия ҳаво кучлари ҳам жалб қилинган. Расмий маълумотларга кўра, йил бошидан буён 1200 нафар жазоирлик Ўртаер денгизи орқали Италияга ўтишга уринган.






