UEFA миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Англия ва Хорватия терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.
Унда Англия жамоаси ўз рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Миллатлар лигасининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритган. Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. Англия терма жамоаси келгуси йилнинг июнида бўлиб ўтадиган финал турнирининг Португалиядан кейинги иккинчи иштирокчиси бўлди. Хорватия терма жамоаси эса мағлубият натижасида гуруҳда сўнгги — учинчи ўринни эгаллаб «В» лигасига тушиб кетди.






